Ўтган йили қурилишга оид 2,6 млндан ортиқ аризанинг учдан бири рад этилгани маълум бўлди. Президент бу ҳолатларни коррупция билан боғлади.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, муаммони ҳал этишнинг энг самарали йўли — жараёнларни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этишдир.
Шунингдек, 1 июлдан бошлаб барча коммунал тармоқлар учун техник шартларни битта ариза ва битта тўлов орқали олиш имкони яратиш топширилди.