Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг қисқа рақами вақтинчалик ишламайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг қисқа рақами вақтинчалик ишламайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Call-марказида жорий йилнинг 24 декабрь санасига қадар техник тадбирлар амалга оширилади.

Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати маълум қилди.

Техник тадбирлар муносабати билан коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун мўлжалланган 1253 қисқа рақамининг хизмати вақтинчалик чекланади.

Айни даврда коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар бериш, шикоят қилиш ёки ҳуқуқий маслаҳат олиш учун Агентликнинг (71) 202-04-02 телефон рақами ҳамда ички рақамлар — 446 ва 435 орқали операторлар билан боғланиш мумкин.

Маълум қилинишича, мутахассислар томонидан қабул қилинган ҳар бир мурожаат амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Агентлик келтирилган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўради.

Киритилди: Бугун 15:51. Ўқилди: 168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!