Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Олий суд тақдим этган маълумотлар асосида 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчилик таҳлил қилинди.
Жорий йилда (2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги билан таққослаганда) айрим соҳа ва йўналишларда коррупцияга оид жиноятчилик камайган.
Жумладан, тижорат банкларида 146 (186), Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 145 (177), ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 122 (128), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида 52 (64), Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида 30 (40), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида 30 (33) коррупциявий жиноятлар содир этилган.
Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимининг 285 (237), давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 103 (153), маҳаллий ҳокимликларнинг 133 (119) нафар ходими томонидан коррупциявий жиноятлар содир этилган. Ушбу тизимларда бундай жиноятлар сони ортгани кузатилган.