Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Коррупцияда айбланган собиқ қирол БААга қочди

A A A
Коррупцияда айбланган собиқ қирол БААга қочди

Испаниянинг собиқ қироли 82 ёшли Хуан Карлос 3 август куни Бирлашган Араб Амирликларига кетганини ва айни пайтда ўша ерда эканини тасдиқлади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.  

Аввалроқ Испания нашрларида Хуан Карлос хусусий самолётида Абу-Дабига боргани ва люкс меҳмонхонага жойлашгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган эди. Шунингдек, собиқ қиролнинг Доминикан Республикаси ёки Португалияга кетган бўлиши мумкинлиги борасида ҳам тахминлар илгари сурилди. 

Коррупцияда айбланган Хуан Карлос ўғли – Испания қироли Филиппга мактуб ёзиб, чет элга кетмоқчи эканлигини айтган эди. 

Испания Олий суди Макка ва Мадина шаҳарларини бир-бирига боғлайдиган тезкор поезд лойиҳаси тендерида собиқ қирол коррупцияга аралашган бўлиши мумкинлигини билдириб, июнь ойида суриштирув бошлаган эди. 

Хуан Карлос лойиҳа бўйича 2008 йилда Саудия Арабистони қиролидан 100 миллион доллар пора олган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.  

Киритилди: 14:25 18.08.2020. Ўқилди: 2289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!