Голландиялик олимлар коронавирус инфекцияси ифлос қўллар орқали юқиши мумкинлиги аниқлади. Уларнинг тадқиқотлари натижалари “Eurekalert” нашрида эълон қилинган.
Вирус фаоллигини ўрганиш Роттердамдаги Эразмус университети тиббий маркази, Маастрихт университети ва Голландиядаги Хобречт институти ходимлари томонидан олиб борилмоқда. Мутахассислар ичак ҳужайралари вирусни кўпайтириш учун қулай муҳит эканлигини аниқлади. Яъни беморлардаги кўнгил айниш ва диарея CОВИД-19 касалликлигининг аломатларидир.
Юқоридаги фикрлар мутахассисларга коронавирусни одамдан одамга нафақат ҳаво томчилари орқали, балки ифлос қўллар орқали юқиши мумкинлиги ҳақида баҳслашишга имкон беради.
Аввалроқ, коронавируснинг янги белгилари қўлларда ва қоринларда тошма пайдо бўлиши ҳақида Коммунарка шифохонасининг бош шифокори Денис Протсенко маълум қилган эди.