Юқори тоифали шифокор, отоларинголог Владимир Зайцев CОВИД-19 дан кейин ҳид билиш қобилиятини қандай тиклаш ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу аломат коронавирус инфекциясини юқтирган беморда абадий қолиши мумкин.
"Бемор тузалгач, ўзини яхши ҳис қилади, юқори иситма, ҳолсизлик ва ҳид билиш қобилиянинг сустлиги эса абадий қолиши мумкин", — деди шифокор.
Зайцев ҳид билиш қобилиятини йўқотишнинг олдини олиш учун антисептик ҳамда гормонал спрейлар ёрдамида бурун шиллиқ қаватининг яллиғланишини ва шишишини енгиллаштиришни тавсия қилди. Бундан ташқари, денгиз тузига асосланган оддий эритма ҳам самара беришини таъкидлади.