Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Коронавирус васвасаси: 180 киши тузаламан деб ўлиб кетди

A A A
Коронавирус васвасаси: 180 киши тузаламан деб ўлиб кетди

Эронда 6 мартдан бери қўлбола арақдан вафот этганлар сони 180 нафарга етди, дея хабар бермоқда ISNA агентлиги. 

Форс вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Жавод Муродиённинг маълум қилишича, биргина мазкур вилоятда 6 мартдан бери 427 киши сохта спиртли ичимликлардан заҳарланган. Улардан 65 нафари вафот этган, 14 нафари реанимацияда қолмоқда. 

«Афсуски, бундай нохуш ҳолатга алкоголнинг коронавирусга дори экани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқаган миш-мишлар сабаб бўлди», – дейди у. 

Охирги кунларда Форс вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида 50 минг тонна алкогол олиб қўйилган, қўлбола арақ ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланганлар қўлга олинган. 

Киритилди: 00:29 20.03.2020. Ўқилди: 6371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!