Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус: карантин қанча муддат давом этиши мумкин?

Коронавирус: карантин қанча муддат давом этиши мумкин?

АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида онлайн брифинг ўтказилди.

❓Карантин қандай ҳолатларда эълон қилинади ва қанча муддат давом этиши мумкин?

❗️Юқумли ва паразитар касалликларнинг пайдо бўлиш ёки тарқалиш хавфи юзага келган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачларининг, улар ўринбосарларининг тақдимномасига кўра тегишли ҳудудларда ёки объектларда белгиланган тартибда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиши мумкин.

Чекловчи тадбирлар (карантин) ўтказиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.

Киритилди: 17:09 27.03.2020. Ўқилди: 8345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!