Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Коронавирус билан боғлиқ ўлим кўрсаткичини сезиларли даражада камайтирадиган яна бир омил аниқланди

A A A
Коронавирус билан боғлиқ ўлим кўрсаткичини сезиларли даражада камайтирадиган яна бир омил аниқланди

Бостон университети тиббиёт факультети олимлари қонда нормал даражада D витамини бўлган хасталикка чалинган беморларда D витамини танқислиги бўлган беморларга қараганда оғир ҳолатлар ва ўлим сони камлигини аниқлашди.

Тадқиқот натижалари “PLOS ONE” журналида чоп этилди.

Олимлар томонидан таъкидланишича, тажриба давомида D витамини етарли даражада бўлган 40 ёшдан ошган беморлар орасида D витамини етишмовчилигига учраганларга қараганда инфекциядан ўлиш эҳтимоли 51,5% га кам кўрсаткич қайд этилган.

"Ушбу тадқиқот D витаминининг етарлилиги асоратларни, шу жумладан, цитокин бўронларини ва охир-оқибат CОVID-19 қурбони бўлишнинг олдини олиши билан боғлиқ тўғридан-тўғри далилларни келтириб чиқаради", деди тадқиқот раҳбари доктор Майкл Холик.

Киритилди: 20:00 26.09.2020. Ўқилди: 2747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!