Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион схема фош этилди

Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион схема фош этилди

Бош прокуратура Департаменти томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда бир гуруҳ шахслар, Ташқи меҳнат миграция агентлиги, хусусий бандлик агентликлари собиқ мансабдорлари ва бошқалардан иборат уюшган жиноий гуруҳ Корея давлатига меҳнат муҳожири сифатида ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион схема яратиб, 35 нафар фуқародан жами 263,5 минг АҚШ доллари ноқонуний олинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департамент томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Терговда: Кореяга ишга юбориш учун жиноий гуруҳ томонидан расмий тўловлардан ташқари фирибгарлик йўли билан 7-12 минг АҚШ доллардан қарийб 90 млн АҚШ доллари йиғилгани маълум бўлди.

Ҳозирда, Кореяга ишга юборилмаган 600 дан зиёд фуқародан келиб тушган мурожаатлар бўйича етказилган зарар миқдори аниқланиб, ундириш чоралари кўрилмоқда.

Бир гуруҳ шахслар, Ташқи меҳнат миграция агентлиги, хусусий бандлик агентликлари собиқ мансабдорлари ва бошқалари 230 нафар фуқарони Кореяга ишга юборишлари эвазига 580 минг АҚШ доллари, Кореяга юборилган 1 000 нафар фуқародан ноқонуний равишда 5,6 млн АҚШ доллари жами 45 млн АҚШ долларини олганликлари маълум бўлди.

Киритилди: Бугун 11:51. Ўқилди: 283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!