Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Корея Эксимбанки онкология маркази қуриш учун Ўзбекистонга қарз беради

A A A
Корея Эксимбанки онкология маркази қуриш учун Ўзбекистонга қарз беради

Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) «Миллий онкология марказини барпо этиш» лойиҳасини молиялаштириш учун Ўзбекистонга 10 йил имтиёзли давр билан 40 йилга 127,5 млн доллари миқдорида имтиёзли қарз ажратади.

Белгиланишича, EDCF жамғармаси бўйича асосий қарз, унга ҳисобланган фоиз, воситачилик ҳақи ҳамда бошқа тўловларни қоплаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси бюджетидан қопланади.

Лойиҳага кўра, 265 ўринли бўладиган Миллий онкология марказини қуриш ишларига мазкур маблағнинг 50 млн 52 минг доллари ва тиббий асбоб-ускуналар учун 40 млн 341 минг доллар йўналтирилади.

Лойиҳанинг ижроси билан тиббий хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда замонавий бинолар ва илғор тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 4-даражали миллий онкология марказини қуриш мақсад қилинмоқда.

Бу билан эса Марказий Осиёда саратон касаллигига чалинган беморларга ихтисослаштирилган ва илғор онкологик тиббий хизматларнинг (ташхислаш-даволаш-реабилитация) тиббий ёрдамини шакллантиришга ва сифатини яхшилашга эришиш режалаштирилмоқда.

Киритилди: 08:51 24.09.2023. Ўқилди: 1110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!