UFC собиқ чемпиони Даниэль Кормье Конор Макгрегор ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Кўпчилик нега менинг Конор билан яхши муносабатда эканимни сўрайди. Бу қисман Хабиб ва Конор ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ. Мен Макгрегорни Хабибни "яратган" инсон сифатида ҳурмат қиламан. Агар Конор бўлмаганида, Хабиб дунё даражасидаги юлдузга айланмаган бўларди.
Менимча, Топурия ва Махачев ҳам бир-бирлари учун шундай шахслар бўла олади. Бир-бирларини ёқтирмасалар ҳам, янги босқичга чиқиш учун бир-бирларига муҳтож. Мен Макгрегорни Хабибга ёрдам бергани учун қадрлайман. Улар жанг қилгунича Хабиб фақат ММА даражасида машҳур эди. Макгрегорни енгганидан сўнг эса у бутун дунёга танилди", — деди Кормье.