Конго Демократик Республикаси (КДР) шарқида қуролли гуруҳ томонидан аҳоли пунктига қилинган ҳужум оқибатида камида 37 нафар тинч аҳоли вафот этди.
Бу ҳақда RFI Конго армиясига таяниб маълум қилган.
Ҳарбийлар ҳужум учун жавобгарликни «Ислом давлати» билан алоқадор бўлган «Демократик кучлар альянси» (ADF) гуруҳи зиммасига юкламоқда.
Ҳужумчилар бир нечта маҳаллага бостириб кириб, 50 га яқин уй ва савдо объектларига ўт қўйган, дорихоналар ҳамда тиббиёт марказларини талон-торож қилган. Шундан сўнг улар ўрмонзор ҳудудга қочиб кетган. Фуқаролик жамияти вакилларининг маълум қилишича, кўплаб аҳоли қўшни аҳоли пунктларига қочишга мажбур бўлган.
Бу бир ҳафта ичида ADF гуруҳи билан боғлиқ иккинчи ҳужумдир. 3 ноябрь куни қуролланган шахслар Луберо ҳудудидаги Майкенгу қишлоғига ҳужум қилган.