Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Конгода 14 киши номаълум касалликдан вафот этди

Конгода 14 киши номаълум касалликдан вафот этди

Конгонинг Кванго провинцияси депутатлари Миллий парламент спикери Кристоф Мбозога мурожаат билан чиқиш қилиб, ундан ҳудудда тарқалган номаълум эпидемияга қарши кураш чораларини кўришни сўраган. Бу ҳақда маҳаллий Actualite нашри хабар тарқатган.

«Номаълум касаллик юртдошларимизни нобуд қилмоқда, 14 киши мазкур хасталикдан вафот этди. Инфекциянинг қаердан ва қандай келиб чиққани ҳанузгача аниқлангани йўқ», — деган парламентарий Паси Запамба.

Провинция губернатори Жан-Мари-Пти-Пти Frans Press нашрига берган интервьюсида номаълум касаллик ўтган ойда тарқала бошлаганини маълум қилган. Маълумотларга кўра, касаллик асосан 60 дан 80 ёшгача бўлган кекса одамлар ҳаёти учун хавф туғдирмоқда. Ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси Касонго-Лунда ҳудудида яшаган.

Аввал Гвинея ва Конгода Эбола вируси аниқлангани, ўлим ҳолатлари борлиги, Конгода одамларни Эболага қарши эмлаш ишлари бошлангани ҳақида хабарлар берилганди.

Киритилди: 09:45 02.03.2021. Ўқилди: 1367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!