Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Комор ороллари қирғоқларида муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

A A A
Комор ороллари қирғоқларида муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

Комор ороллари қирғоқларида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди.

БМТ Халқаро Миграция Ташкилоти маълумотларига кўра, фожиа 1 ноябрь куни содир бўлган.

Воқеа содир бўлган куннинг эртасига қутқарувчилар беш нафар тирик қолганларни топди. Қайиқда 30 га яқин одам — турли миллат вакиллари, жумладан, етти нафар аёл ва тўрт нафар бола бўлгани хабар қилинган.

ХМТ, шунингдек, сўнгги ойларда яна иккита шунга ўхшаш ҳодиса ҳақида хабар берди. Август ойида худди шу ҳудудда қайиқнинг чўкиши оқибатида 8 киши, сентябрь ойида эса 12 киши ҳалок бўлган эди.

Киритилди: 15:56 05.11.2024. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!