Хабарингиз бор, 2022/2023-ўқув йили учун коллеж ва техникумларга сиртқи, кечки ва дуал таълим шакллари бўйича Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган абитуриентларни кириш имтиҳонларисиз тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган эди.
Юқоридаги тартибда ўқишга қабул қилинган ўқувчилар учун таълим жараёнлари 2022 йил 17 октябрдан бошланади.
Бу ҳақда Олиф ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда. Ўқишга кирган абитуриентлар тегишли таълим муассасаларининг қабул комиссиясига мурожаат этишлари сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022/2023-ўқув йилида коллеж ва техникумларга:
- сиртқи таълим шакли бўйича 36 140 нафар;
- кечки таълим шакли бўйича 1 596 нафар;
- дуал таълим шакли бўйича 4 870 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган.