Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Кобулда намоз пайтида яна масжид портлатилди

Кобулда намоз пайтида яна масжид портлатилди

Афғонистон пойтахти Кобулдаги масжид 13 май, жума куни намоз пайтида портлатилди.

Дастлаб портлаш оқибатида уч киши жабрлангани ҳақида маълумот берилган. Бироқ вақт ўтиб 10 киши ҳалок бўлгани ва 17 киши жабрлангани айтилган. Минтақада фаолият юритаётган экстремистик гуруҳларнинг ҳеч бири ҳозирча портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Маълумот ўрнида, Афғонистонда апрель ойида жума намози пайтида масжидда портлашлар кўпайган. Оҳирги портлаш 22 апрель куни кузатилган бўлиб, унда 30 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган. «Толибон» ҳаракати ҳодисага изоҳ бермаган. 19 апрель, сешанба куни Кобул ғарбидаги «Мумтоз» ва «Абдул-Раҳим Шаҳид» мактаблари ҳудудида 3 та кучли портлаш қайд этилган. Оқибатда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Киритилди: 14:30 14.05.2022. Ўқилди: 2397 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!