Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг барча иштирокчилари номи маълум бўлди

A A A
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг барча иштирокчилари номи маълум бўлди

Жанубий Американинг "Либертадорес" кубоги финалида Бразилиянинг “Флуминенсе” жамоаси ғалаба қозонганидан сўнг, 2023 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи барча клублар номи маълум бўлди.

Тўлиқ рўйхатга “Манчестер Сити” (Англия), “Флуминенсе” (Бразилия), "Леон" (Мексика), “Урава Ред Диамондс” (Япония), “Ал-Аҳли” (Миср), “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони) ва “Окленд Сити” (Янги Зеландия) клублари киритилган.

Турнир Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 2023 йилнинг 12 22 декабр кунлари бўлиб ўтади. “Манчестер Сити” ва “Флуминенсе” ярим финалдан, қолган иштирокчилар эса аввалги босқичлардан бошлашади.

Киритилди: 10:48 05.11.2023. Ўқилди: 3039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!