Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Бавария" "Фламенго"ни мағлуб этди

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Бавария" "Фламенго"ни мағлуб этди

Бразилиянинг «Фламенго» ва Германиянинг «Бавария» жамоалари ўртасидаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи баҳси ўз ниҳоясига етди. Ушбу учрашув АҚШнинг Майами шаҳридаги «Хард Рок» стадионида бўлиб ўтди. Унда Европа клуби — «Бавария» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида «Фламенго» ярим ҳимоячиси Эрик Пульгар бурчак тўпидан сўнг ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 10-дақиқада «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн мюнхенликлар устунлигини икки баробар оширди.

33-дақиқада бразилиялик Жерсон ҳисобни қисқартирди. 41-дақиқада «Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецка жарима майдончасидан ташқаридаги зарбаси билан жамоасининг учинчи голини урди.

54-дақиқада «Фламенго» ярим ҳимоячиси Жоржиньо пенальтини аниқ амалга ошириб, дарвозабон Мануэль Нойерни доғда қолдирди. 73-дақиқада эса Кейн дублини расмийлаштирди.

Шу тариқа, «Бавария» чорак финалга йўл олди ва у ерда 1/8 финалда «Интер Майами»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган «Пари Сен-Жермен»га қарши майдонга тушади. Бир кун аввал эса биринчи чорак финал жуфтлиги сифатида «Палмейрас» (Бразилия) ва «Челси» (Англия) жамоалари аниқланган эди. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати АҚШда 13 июль куни ўз ниҳоясига етади.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 1/8 финал
«Фламенго» (Рио-де-Жанейро, Бразилия) — «Бавария» (Мюнхен, Германия) - 2:4 (0:2)
Голлар:
0:1 — Пульгар (автогол), 6-дақиқа
0:2 — Кейн, 10-дақиқа
1:2 — Жерсон, 33-дақиқа
1:3 — Горецка, 41-дақиқа
2:3 — Жоржиньо (пенальти), 54-дақиқа
2:4 — Кейн, 73-дақиқа

Киритилди: 07:01 30.06.2025. Ўқилди: 540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!