15 июнь куни Америка Қўшма Штатларида "Интер Майами" ва "Ал-Аҳли" (Миср) ўйини билан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақаси старт олади. Маълумотларга қараганда, ушбу баҳсни эронлик (Австралия фуқароси) ҳакам Алиризо Фағоний бошқариб боради.
Албатта Алиризо нафақат қитъамизда, балким, Жаҳон миқёсида ҳам анча тажрибали ҳакам ҳисобланади. У қитъамизда ўтадиган турнирлардан ташқари, сўнгги 2 та Жаҳон чемпионати, Олимпиада ўйинлари ва бошқа нуфузли мусобақаларда ишлади.
Маълумот ўрнида, ушбу мусобақада ҳамюртларимиз Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллинлар ҳам иштирок этишади.