Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Клопп Антонини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрганини билармидингиз?

Клопп Антонини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрганини билармидингиз?

Антони "Ливерпуль" футболчисига айланиши мумкин эди.

The Times нашрининг ёзишича, 2022 йилнинг ўрталарида "Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бораётганида, Юрген Клопп керак бўлса, бразилиялик вингер мисрлик футболчининг ўрнини босиши мумкинлигига ишонган.

Ўшанда "Аякс"да ўйнаган Антони эҳтимолий вариантлардан бири сифатида кўрилганди.

Якунда бразилиялик футболчини "Манчестер Юнайтед" сотиб олди ва "Ливерпуль" Салоҳ билан келишувга эришди.

Жорий мавсумда Антони Премьер-лигада 2 та ўйин ўтказди ва гол урмади, Салоҳ 11 ўйинда 8 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: Бугун 01:12. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!