Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Китоб туманида қиз таниш йигити уни дала ҳовлига олиб бориб, зўрлаганини айтмоқда

Китоб туманида қиз таниш йигити уни дала ҳовлига олиб бориб, зўрлаганини айтмоқда

"Youtube" ижтимоий тармоғида "Қиз болага тажовуз қилган болага нега чора кўрилмади” сарлавҳали видеомурожаат эълон қилинди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси муносабат билдирди.

Аниқланишича, Китоб туманида яшовчи С.Г. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, таниши О.Х уни овқатланишга таклиф қилиб, дала ҳовлига олиб бориб, номусига текканлигини маълум қилиб, унга нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Хга нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ўтказилмоқда.

Тергов ҳаракатлари устидан прокурор назорати ўрнатилган.

Киритилди: 13:19 01.08.2022. Ўқилди: 9844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!