Кишинёвда НАТО ахборот маркази жойлашган бинонинг эшиклари ёқиб юборилди.
Бу ҳақда Спутник Молдова Ички ишлар вазирлигига таяниб ёзади.
“Иккита экипаж воқеа жойига етиб келиб, иккита эшик ёнаётганини аниқлашди. Гап НАТО ахборот маркази ҳақида кетмоқда”, — дейилади хабарда.
Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришди.