Бугун 25 январь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Киракаш журналистни калтаклаб, “ўлди” деган гумонда Тошкент яқинидаги дала четидаги ариққа ташлаб кетган

Киракаш журналистни калтаклаб, “ўлди” деган гумонда Тошкент яқинидаги дала четидаги ариққа ташлаб кетган

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарашли “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журнали мухбири Бахтиёр Эсонов 21 ноябрь куни номаълум шахслар томонидан калтакланиб, дала четидаги ариққа ташлаб кетилди.

Эсоновнинг яқинлари ҳозирда Тошкент Тиббиёт Академияси клиникасида муолажа олаётган журналистнинг аҳволи қониқарли эканини айтган. 

Тошкент вилояти Зангиота тумани ИИБ тергов бўлими журналистга ҳужум қилган икки нафар шахс қўлга олинганлигини, уларнинг ёнидан журналист Бахтиёр Эсоновнинг 1,1 миллион сўм пули, Redmi русумли уяли алоқа телефони ҳамда хизмат гувоҳномаси топилганлигини маълум қилган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, 21 ноябрь куни ишдан қайтаётган мухбир хусусий киракашлар машинасига ўтирган. Ҳайдовчи Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек қўрғонига етмасдан рулни яйдоқ дала четига буриб, журналистдан пул ва бошқа ашёларини чиқаришини талаб қилган. Сўнгра уни икки номаълум шахс уриб, “ўлди” деган гумон билан дала четидаги ариққа ташлаб кетишган.

Шифокорлар хулосасига кўра, калтакланиш оқибатида журналистнинг тишлари синган, танасида оғир гематома асоратлари бор, бош қисмида эса жиддий жароҳатлар мавжуд.

Шунингдек, унинг тана қисмида кўплаб шилинмалар, ички қон кетиши ва тана аъзоларининг синиши билан боғлиқ жароҳатлар бор.

Айни пайтда Б. Эсоновнинг ўзи калтакланишига касбий фаолияти сабаб бўлгани эҳтимолдан йироқ эканини қайд этди.

Киритилди: 17:53 28.11.2020. Ўқилди: 8578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!