Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Кимё бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти совриндорлари маълум бўлди

Кимё бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти совриндорлари маълум бўлди

Хабарингиз бор, 3 октябрдан жорий йил учун Нобель мукофоти совриндорларини эълон қилиш ҳафталиги бошланди.

Швеция қироллик фанлар академияси ҳафталик доирасида кимё бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти совриндорларини эълон қилди. Ушбу йўналишда нуфузли мукофот Стэнфорд университети профессори Каролин Рут Бертоцци, Копенгаген университети профессори Мортен Мельдаль ҳамда Массачусетс технология институти академиги Барри Шарплессга берилди.

Олимлар «клик-кимё ва биоортогонал кимёни ривожлантиришдаги ҳиссаси учун» Нобель мукофотини қабул қилиб олишади.

Барри Шарплесс 2001 йилда ҳам Редзи Ноэри ва Уилям Ноулз билан биргаликда «фармацевтика саноатидаги тадқиқотлари учун» Нобель мукофотини қўлга киритган эди.

Тарихда фақат тўрт нафар олим икки мартадан Нобелни қўлга киритган бўлиб, улар — Жон Бардин, Мария Склодовская-Кюри, Лайнус Полинг ва Фредерик Сенгерлардир.

Киритилди: 18:19 05.10.2022. Ўқилди: 2053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!