Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизим такомиллаштирилади ҳамда уларнинг сифати оширилади.
⚡️ Қонунга кўра, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган ID-картасини ёки биометрик паспортини алмаштиришда давлат божини тўлашдан озод қилинишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
📜 Шунингдек, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларни вақтинча рўйхатга олишда ҳам давлат божи ундирилмайди.
📁 Бундан ташқари, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат томонидан иккиламчи бозордан олинган уй-жойни уларнинг номига расмийлаштириш учун нотариал ҳаракатларни амалга оширишда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланмоқда.
⚠️ Шу билан бирга, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийлик қилиш учун йўналтирилган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритилиши назарда тутилмоқда.