Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Ким жароҳат олган бўлса, шунчаки ерда ётибди» — Камол Адван доктори

«Ким жароҳат олган бўлса, шунчаки ерда ётибди» —  Камол Адван доктори

Аввалроқ Байт Лаҳия ҳукумати ҳудудни фалокат зонаси деб эълон қилди ва Исроил ҳужумлари ҳудудни «озиқ-овқатсиз, сувсиз, шифохоналарсиз ва шифокорларсиз» қолдирганини эълон қилди.

Байт Лаҳиядаги Камол Адван касалхонасининг доктори Эид Саббаҳнинг Reuters агентлигига айтишича, жасадлар ва ярадорлар вайроналар остида қолиб кетган.

Унинг сўзларига кўра, шифохоналарнинг вайрон бўлиши ва тиббий буюмларнинг етишмаслиги шифокорлар ва ҳамшираларнинг ҳаво ҳужумлари ва отишмалардан жароҳат олиб келган одамларни қутқариш имконига эга эмаслигини англатади.

«Ким жароҳат олган бўлса, у ерда ётибди ва ўлдирилганларни хачирли аравадан ташқари ҳеч нима билан ташиб бўлмайди», деди у.

Киритилди: 21:12 30.10.2024. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!