18 ва 20 ёшли йигитлар ярим тунда Yandex мобил иловаси орқали такси чақирган ва манзил сифатида Янгийўл тумани ҳудудидаги очиқ дала майдонини кўрсатган. Манзилга борганда эса ҳайдовчига пичоқ билан ҳужум қилишган. Воқеа жойига Янгийўл туман ИИБ ходимлари келиб қолиши ортидан улар жиноятни охирига етказа олмаган.
Суд ҳукми билан Д.М.га жиноятни содир қилган пайтида 18 ёшга тўлмагани сабабли 7 йил, З.М.га эса Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.