Пхенян Токио томонидан АҚШ флоти билан ҳамкорликда Tomahawk қанотли ракеталарини синовдан ўтказишига жавобан “қўшимча ҳарбий вариантлар”ни кўриб чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда КХДР Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлим мудири, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон айтди.
“Япония “фақат мудофаа давлат” деган алдамчи кўринишдан воз кечди ва ўзининг ядро қуролига эга бўлиш масаласини очиқ муҳокамага олиб чиқмоқда. Шу билан бирга, Тинч океанида АҚШдан олинган узоқ масофали Tomahawk қанотли ракеталарини ишга тушириш бўйича ҳаракатлар олиб бормоқда.
Жанубий Корея эса қўшни давлатлардан келаётган “денгиз таҳдидлари” ҳақида шов-шув кўтармоқда ва атом сувости кемаларини ишлаб чиқишни тезлаштирмоқда”, дейилади баёнотда.