Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси департаменти директори ўринбосари, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чен Ғарб сиёсий элитасини Украинани молиявий қўллаб-қувватлаётгани учун танқид қилди.
Унинг сўзлари Корея марказий ахборот агентлиги (KSNA) томонидан хабар қилинган.
Ким Ё Чен Украина қуролли кучларига ҳарбий ёрдам ядровий фалокат келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди. КХДР раҳбарининг синглиси Американинг Киевга янги ёрдам пакетини АҚШнинг қўпол хатоси деб атади.
Ким Ё Чен бундай қадамларни «хавфли қимор» деб ҳисоблайди.