Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ким Чен Ин Россияни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди

Ким Чен Ин Россияни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путинни туғилган куни билан табриклаб, мамлакатнинг Россия билан иттифоқчилик муносабатларини сақлаб қолишини билдирди.

“Биродар Россия билан ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларига катта аҳамият бериш — Шимолий Корея ҳукуматининг ўзгармас сиёсати ва шахсан менинг ўзгармас танловим”, — деди Ким Чен Ин.

Ким Чен Иннинг бу сўзлари Корея Марказий телеграф агентлиги томонидан келтирилган.

Киритилди: 10:25 07.10.2026. Ўқилди: 1061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!