Шимолий Корея раҳбарининг маълум қилишича, агар Ғарб Россияга ҳужум қилса, ўз армиясига бу ҳужумни қайтаришда ёрдам беришни буюради.
"Агар АҚШ ва унинг Ғарбдаги тарафдори бўлмиш ядро давлатлари қардош мамлакатимиз Россия Федерацияси ҳудудига ҳарбий бостириб кириш ҳақидаги хавфли ғоясидан воз кечмаса ва ҳужумни бошласа, мен мамнуният билан ва ҳеч иккиланмасдан душманнинг босқинини қайтариш учун ҳарбий куч ишлатишни буюраман. Бу КХДР учун “биродарлар ва ўртоқлар сифатида” бажариши лозим бўлган “муқаддас миссия” ҳисобланади", — дея Ким Чен Иннинг сўзларидан иқтибос келтиради Корея Марказий телеграф агентлиги.