Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ким Чен Ин Путин учун улкан ҳарбий завод қурдирмоқда

Ким Чен Ин Путин учун улкан ҳарбий завод қурдирмоқда

КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат тарихидаги энг йирик қурол-яроғ заводини қуришга буйруқ берганга ўхшайди. Бу ҳақда Newsweek журнали Planet Labs америкалик компанияси томонидан олинган сунъий йўлдош тасвирларини таҳлил қилган ҳолда хабар берди. Янги завод ҳозирда мавжуд бўлган ҳарбий корхона яқинида жойлашади, аммо ундан анча катта бўлади.

Энг муҳим жиҳат — ушбу заводнинг маҳсулоти, эҳтимол, биринчи навбатда Корея халқ армияси учун эмас, балки Россия армияси учун мўлжалланган.

Сеулдаги Фридрих Науманн Фонди Корея бюроси раҳбари Фредерик Спор BILD нашрига қуйидагиларни маълум қилди:

🗣 «Россияга қурол экспорт қилиш — шимолий корейлар учун жуда муҳим даромад манбаига айланди. [...] Украиналиклар Россиянинг бир қатор узоқ масофали бомбардимон самолётларини ишдан чиқарганидан сўнг, Россия баллистик ракеталарга, хусусан, ерга асосланган турларига таянишни бошлади. Шимолий Корея эса шундай ракеталарни, жумладан, KN-23 қисқа масофали баллистик ракетасини етказиб бермоқда.»

📌 Жанубий Корея мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили Шимолий Кореяда ўқ-дорилар ишлаб чиқариш тўлиқ қувватда амалга оширилган. Мамлакат Россия армиясига миллионлаб снарядлар ва кўплаб ракеталар етказиб берган.

Киритилди: 14:40 24.06.2025. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!