Бугун 28 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ким Чен Ин КХДР армиясининг тўлиқ жанговар шайлигини таъминлашни талаб қилди

Ким Чен Ин КХДР армиясининг тўлиқ жанговар шайлигини таъминлашни талаб қилди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея Халқ армияси (КХА) рота командирларини узлуксиз ва жадал ҳарбий машғулотлар орқали ўз бўлинмаларининг урушга тўлиқ тайёрлигини таъминлашга чақирди.

Корея Марказий телеграф агентлиги (ЦТАК) хабар беришича, у бу ҳақда Корея Халқ армияси рота командирларининг III йиғилиши иштирокчилари билан учрашувда маълум қилган.

«Рота командирларининг энг муҳим инқилобий вазифаси — бўлинмаларнинг тўлиқ жанговар шайлигини таъминлашдир. Бу вазифани бажаришнинг асосий усули эса узлуксиз ва жадал машғулотлар ўтказишдан иборат», — дея таъкидлаган Ким Чен Ин.

Унинг сўзларига кўра, командирлар юқори жанговар қобилиятга, мустаҳкам инқилобий эътиқодга ва ватанпарварлик руҳига эга бўлган ҳарбий бўлинмаларни шакллантиришлари лозим.

КХДР етакчиси бу борадаги ишларнинг натижалари командирларнинг касбий маҳорати ва ташкилотчилик қобилиятини баҳолашдаги асосий мезон бўлишини қайд этган.

Киритилди: Бугун 10:05. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!