АҚШ Пхеняннинг қудратини «ушлаб туриш» учун ядровий қуролдан биргаликда фойдаланиш бўйича ҳарбий альянс тизимини кенгайтирмоқда. Бу ҳақда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин маълум қилди, дея хабар беради Корея марказий ахборот агентлиги.
«АҚШ ва унинг тарафдорларининг мафкурамиз ва тизимимизни бутунлай йўқ қилиш ва халқимизни бутунлай қириб ташлаш ҳақидаги жирканч мақсадлари заррача ҳам ўзгаргани йўқ.
Корея ярим оролида ҳеч қачон урушаётган томонлар ҳозиргидек энг ҳалокатли термоядро урушига айланиши мумкин бўлган хавфли ва кескин вазиятга дуч келмаган,» - деди у.