Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ким Чен Ин асир тушмаслик учун ўз жонига қасд қилган аскарларни "қаҳрамон" деб атади

Ким Чен Ин асир тушмаслик учун ўз жонига қасд қилган аскарларни "қаҳрамон" деб атади

​КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россиянинг Курск вилоятида Украина кучларига қарши жангда асирга тушмаслик учун ўз жонига қасд қилган аскарларини олқишлаб, уларни "қаҳрамон" дея таърифлади.

Пхеньян Россия томонида урушиш учун 14 мингга яқин ҳарбий юборган бўлиб, Ғарб ва Украина манбалари уларнинг 6 минг нафари ҳалок бўлганини айтяпти. Разведка маълумотлари ва қочиб ўтганларнинг кўрсатмаларига кўра, шимолий кореялик аскарлар асир тушмаслик учун ўзларини портлатиш ёки бошқа йўллар билан ҳаётига нуқта қўйиш усулини танлашган.

​Ким Чен Ин ҳалок бўлганлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик очилишида сўзлаган нутқида илк бор бу қурбонликларни тилга олди ва шарафни ҳимоя қилиш учун "ўзини йўқ қилиш" йўлини танлаганларни ватанпарварлар деб атади. Унинг фикрича, ҳатто жанг майдонида омон қолган, аммо ўз бурчини тўлиқ бажара олмаганидан изтироб чекканлар ҳам партиянинг содиқ жангчилари ҳисобланади.

Жанубий Кореянинг разведка маълумотларга кўра, КХДР бунинг эвазига Россиядан иқтисодий кўмак ва ҳарбий технологиялар бўйича ёрдам олаётгани қайд этиляпти.

Киритилди: Бугун 10:15. Ўқилди: 355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!