Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ким Чен Ин АҚШ билан термоядро уруши хавфи борлигини айтди

Ким Чен Ин АҚШ билан термоядро уруши хавфи борлигини айтди

Корея ярим оролидаги вазият «термоядро уруши»ни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақида Ким Чен Ин баёнотига таяниб, ТАСС ёзмоқда.

КХДР етакчиси баёнотига кўра, улар Америка томони билан музокаралардан сўнг АҚШнинг «душманона сиёсати»га ишонч ҳосил қилган.

Можаро томонлари ҳеч қачон… ҳар қандай дақиқада вайрон қилувчи термоядро урушига айланиб кетиши мумкин бўлган бундай хавфли ва кескин қарама-қаршиликка дуч келмаган, дейди Шимолий Корея раҳбари Пхеняндаги қурол-аслаҳа кўргазмасида.

У Вашингтон ўзининг стратегик воситалари ва иттифоқчи кучларини жойлаштириш, КХДРни жиловлаш мақсадида ядровий қуролдан жамоавий фойдаланиш ҳуқуқига эга ҳарбий блоклар тизимини кенгайтириш орқали вазиятни кучайтираётганини айтди.

Киритилди: 17:12 22.11.2024. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!