Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ким Чен Ин аҳолига ҳотдог ейишни тақиқлади

Ким Чен Ин аҳолига ҳотдог ейишни тақиқлади

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин аҳолига ҳотдоглар истеъмол қилишни тақиқлаб, ажрашмоқчи бўлган эр-хотинларни қамоққа тиқишни буюрди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

40 ёшли раҳбар тез тайёрланадиган бу машҳур таомни “жуда ғарбона” деб таъкидлаб, уни тарқатиш “давлатга хиёнат” сифатида баҳоланишини айтди. Кўчада ҳотдог сотган ёки уни уйида тайёрлагани учун қўлга тушган шимолий кореяликлар меҳнат лагерларига жўнатилиши мумкин.

КХДРда, шунингдек, буде-ччиге сотиш ҳам тақиқланди. Бу корейс-америка таом бўлиб, булён, корейс аччиқ қалампир пастаси, кимчи, америка спами, ловия ва колбасалардан тайёрланади.

Таклиф этилган янги репрессив чоралар қаторида ажрашишни истаганларни олти ойга қамаш ҳам бор. Мамлакатда никоҳни бекор қилиш “социалистик” ҳаракат сифатида қаралади. Бунда аёлларга нисбатан узоқроқ қамоқ жазоси ҳам қўлланилиши мумкин.

Илгари фақат ажрашиш ташаббуси билан чиққан томон, ҳатто жисмоний зўравонлик ҳолатларида ҳам жазоланарди. Шимолий Кореяда карантин билан боғлиқ чекловлар эр-хотинни қийин молиявий аҳволга солиб қўйган COVID-19 фонида ажрашишлар сони кўпайганди.

Киритилди: 15:06 07.01.2025. Ўқилди: 849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!