Маълум қилинганидек, Тошкент шаҳридаги Универсал спорт саройида жорий йил 25-29 сентябрь кунлари Кикбоксинг бўйича биринчи Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.
Кеча бўлиб ўтган финал жангларда WAKO Президенти Рой Бейкер, вице-президент Эспен Лунд, ARISF президенти Рафаелле Кьюлли, WAKO Ўзбекистон президенти Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов, Осиё Олимпия кенгашининг вице президенти Отабек Умаров, Кикбоксинг ассоциацияси раиси Ойбек Норметов, кикбоксинг мухлислари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Финал босқичида мухлислар 28 та жангнинг муросасиз кечганига гувоҳ бўлишди.
Кубок якуний натижаларига кўра Ўзбекистон 53 та давлат орасида биринчиликни қўлга киритди.
Кучли 15 талик давлатлар қаторидан Қозоғистон (2-ўрин), Тожикистон (3-ўрин), Жанубий Африка (4-ўрин), Қирғизистон (5-ўрин), Озарбайжон (6-ўрин), Ҳиндистон (7-ўрин), Жазоир (8-ўрин), Тайланд (9-ўрин), Туркманистон (10-ўрин), шунингдек, Австрия, Исроил, Германия, Болгария ва Ироқ жой эгаллади.
Чемпионлар ва медаллар соҳибларига Жаҳон кубоги ҳамда пул мукофотлари тантанали топширилди.
Кикбоксинг бўйича биринчи Жаҳон кубогинининг барча ғолибларини, шу жумладан, ўзбекистонлик чемпионлар, медалга сазовор бўлган спорт усталарини чин юракдан қутлаймиз! Янада юқори марраларга эришишларига, доимо ғолиблик, зафар насиб этишига тилайдошмиз!