Эрон Ташқи ишлар вазири Аббас Арағчи Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг Эрон ракеталарига оид баёнотига жавоб берди. Унинг таъкидлашича, Исроил режими Эронга қарши урушда ўз мақсадларига ета олмаган ва энди Эрон олимлари ўз қобилиятини амалий тарзда намоён этади.
Арағчи "X" ижтимоий тармоғида ёзган баёнотида шундай деди:
«Нетаньяҳу икки йил олдин Ғазода ғалабани ваъда қилганди. Натижа эса: ҳарбий ботқоқ, уруш жиноятлари учун халқаро ордер ва “Ҳамас” сафига 200 минг янги аъзо. Эронда эса у 40 йиллик тинч ядро дастурини йўқ қилишни орзу қилганди. Лекин унинг ёлланма қотиллари томонидан шаҳид қилинган ҳар бир олим 100 дан ортиқ шогирд тарбиялаган. Улар энди ўз салоҳиятини кўрсатади.»
Арағчи, шунингдек, Нетаньяҳу АҚШга Эрон билан музокараларда нима қилиш кераклигини кўрсатишга уриняпти, деб танқид қилди. У АҚШ расмийларини ҳам танқид қилиб, “Моссад” АҚШ Оқ уйига қандай таъсир кўрсатаётганини савол остига олди.
Контекст:
13 июндан 24 июнгача Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий тўқнашувларда Эронга қарши АҚШ ва Исроил томонидан ҳарбий, ядровий ва аҳоли яшайдиган ҳудудларга зарбалар берилди. Жавоб тариқасида Эрон Исроилга қарши “Ҳақиқий ваъда III” амалиёти доирасида 22 марта ракеталар билан зарба берди. Шунингдек, Эрон Қатардаги АҚШнинг энг йирик ҳарбий базаси — ал-Удейдни ҳам нишонга олди. Уруш 24 июн куни тузилган ўт очишни тўхтатиш келишуви билан тўхтатилди.
Арағчи баёноти якунлаган ҳолда шундай деди:
«Исроилга қарши қурбон бўлган олимларимиз — юзлаб шогирдлар орқали ўз меросини давом эттиряпти. Улар ҳозир ўз салоҳиятини намоён этишга тайёр.»