Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда кўча фуқаролар томонидан вақтинча тўсиб қўйилди

Самарқандда кўча фуқаролар томонидан вақтинча тўсиб қўйилди

«Самарқанд вилояти Иштихон тумани, “Ўзбекистон” маҳалласи биноси олдидан ўтувчи кўчанинг М-37 йўлига чиқиш қисми айрим шахслар томонидан ўзбошимчалик билан ёпиб қўйилган», — деган мазмунда ижтимоий тармоқларда мурожаат тарқалгани муносабати билан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Ўзбекистон” маҳалласи биноси олдидан М-37 йўлига олиб чиқувчи йўл қисми айрим фуқаролар томонидан вақтинча тўсиб қўйилгани аниқланди.

Мазкур ҳолат маҳаллий аҳолининг ҳаракатланишида ноқулайликлар келтириб чиқаргани боис, масъул ташкилотлар томонидан тегишли чоралар кўрилди ва йўл қайта очилди.

Давлат тасарруфидаги йўллардан фойдаланишда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш барча фуқаролар учун муҳимдир.

Киритилди: 19:35 14.07.2025. Ўқилди: 1094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!