Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Агар мен Путинни ўрнида бўлганимда ўйлаб кўрардим ва музокара столига ўтирардим "

"Агар мен Путинни ўрнида бўлганимда ўйлаб кўрардим ва музокара столига ўтирардим "

Агар мен Путинни ўрнида бўлганимда ва Трамп яқин 50 кун ичида нималарни режалаштираётганини эшитганимда, ўйлаб кўрардим ва музокара столига ўтирардим, деди NATO бош котиби.

Марк Рютте бундай фикрни АҚШ президенти билан Оқ уйдаги учрашувда билдирди.

"Украина учун бу — ажойиб янгилик. Украина ҳаво мудофааси учун жуда катта миқдорда қуроллар, шунингдек, ракета ва ўқ-дорилар олиши мумкин", — деди алянс бош котиби АҚШ президентининг Украинага қурол беришга доир режаларига жавобан.

Рютте, шунингдек, жорий йилнинг январидан бери Украина урушида 100 минг нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди.

Киритилди: 22:15 14.07.2025. Ўқилди: 1535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!