Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Киевга бешинчи марта ҳужум уюштирилди

Киевга бешинчи марта ҳужум уюштирилди

Украина тунги ҳужумда дронларни уриб туширди, ўққа тутилишда ўсмир ҳалок бўлди.

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари бир кечада Украинанинг бир қанча ҳудудларига ҳужум уюштирган Россия дронларининг 8 тасидан олтитасини уриб туширганини айтди.

Пойтахт Киев расмийларининг билдиришича, шаҳарга шу ой бешинчи марта уюштирилган ҳужум натижасида ҳеч қандай вайронагарчилик ва жароҳатлар бўлмаган.

Ўтган ҳафталарда Россия Украинага ҳужум қилиш учун юзлаб ракета ва учувчисиз самолётларни учирди.

Бу Киевни Ғарб иттифоқчиларини ҳаво мудофаасини кучайтиришга ёрдам беришга ва ҳужумларни қайтариш учун Россия ичидаги нишонларга узоқ масофадан зарба бериш қобилиятини тасдиқлашга ундади.

Душанба куни Киев вилоятида уриб туширилган учувчисиз учоқларнинг қолдиқлари очиқ жойларда иккита ёнғинга сабаб бўлди, шундан сўнг улар ўчирилди.

Айни пайтда Днепропетровск марказий вилояти губернатори Сергей Лисак ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари икки ракета ва разведкачи учувчисиз учоқни тутиб олганини айтди.

Бироқ, Лисакнинг айтишича, худди шу ҳудуддаги Никопол шаҳрининг Россия томонидан ўққа тутилиши натижасида 3 киши яраланган ва 16 ёшли қиз ҳалок бўлган.

Марказий Черкас вилояти губернатори ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бир дронни йўқ қилганини ва ёнғин бошланганини, кейинроқ ўчирилганини айтди.

Украина энергетика вазирлиги душанба куни эрталаб маълум қилишича, Россия кучлари сўнгги 24 соат ичида еттита минтақадаги энергетика объектларига ҳам ҳужум қилган.

Киритилди: 18:48 10.09.2024. Ўқилди: 4037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!