Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Киевдаги Россия элчихонаси олдида Россия байроғи ёқиб юборилди

Киевдаги Россия элчихонаси олдида Россия байроғи ёқиб юборилди

Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича овоз бериш бўлиб ўтаётган Киевдаги Россия элчихонаси олдида номаълум шахслар Россия байроғини ёқиб юборишди.

Бу ҳақда Россия дипломатик ваколатхонаси матбуот хизмати хабар қилди.

«Ҳозиргина номаълум шахс элчихона ёнида Россия байроғини ёқмоқчи бўлди. Ёқдию қочди. У ҳибсга олинмади», - дейилади хабарда.

Элчихонанинг маълум қилишича, Москва вақти билан соат 10.00 атрофида ўнга яқин киши 10 дақиқа давомида баннер билан турганидан кейин кичик пикет уюштирган.

Дипломатларнинг айтишича, полиция ва Украина миллий гвардияси томонидан элчихона хавфсизлигини таъминлаш ишлари кучайтирилган.

 

 

Киритилди: 20:35 01.07.2020. Ўқилди: 4493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!