Киевда “Украина. 2025 йил” форуми бошланмоқда.
Форум доирасида Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот анжумани бўлиб ўтади, унда Россиянинг кенг кўламли босқининг уч йиллиги муҳокама қилинади.
Тадбирда Украинанинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, форумда 350 дан ортиқ журналист иштирок этади.