Бугун 21 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Киевда қулликда сақланган ўзбекистонликлар иши бўйича Украина ТИВ ва бош прокурорига ноталар юборилди

Киевда қулликда сақланган ўзбекистонликлар иши бўйича Украина ТИВ ва бош прокурорига ноталар юборилди

Ўзбекистоннинг 13 нафар фуқароси Киев вилоятида қулликда сақлангани тўғрисидаги хабар бўйича вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вакиллари жойга ташриф буюрди.

Таъкидланишича, айни пайтда барча фуқароларнинг соғ-саломатлиги аниқланиб, улар тегишли тиббий муолажа қилиш учун Киев вилоятидаги маҳаллий шифохоналардан бирига жойлаштирилган.

“Элчихона томонидан фуқароларимиз билан боғлиқ бўлган вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, уларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича барча керакли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, ўзбекистонликларга тегишли консуллик ва ҳуқуқий ёрдамни амалга ошириш мақсадида Украина ТИВ ва Бош прокурори офисига тегишли ноталар юборилди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилиб, гумонланувчилар устидан суд жараёни бўлиб ўтмоқда”, дейилади элчихона хабарида.

Таъкидланишича, элчихона Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда қонуний ҳуқуқларини тиклаш борасида барча зарур чора-тадбирларни кўришда давом этмоқда.

Шунингдек, Украинада инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар кузатилаётгани боис Ўзбекистон фуқароларига ўз хавфсизлигини инобатга олган ҳолда айни вақтда мазкур мамлакатга ташрифларни режалаштирмаслик тавсия қилинган.

Киритилди: 23:45 20.09.2025. Ўқилди: 233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!