Киев Вашингтон билан фойдали қазилмалар бўйича келишув матни юзасидан маслаҳатлашувларни бошлади — Украина ТИВ раҳбари.
Андрей Сибига 1 апрел куни ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ томонидан 28 март куни фойдали қазилмалар бўйича янги келишув матни олинганини тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат бўйича Қўшма Штатлар билан аллақачон биринчи босқич маслаҳатлашувлар ўтказилган.
"Бизда бундай турдаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича ўз қонунчилигимиз бор. Шу сабабли, зарур бўлган ички жараёнларни бошлаш учун тегишли тартиб-таомиллар амалга оширилди", — дея изоҳ берди Украина Ташқи ишлар вазири.