Financial Times нашрининг Украина расмийларига таяниб хабар беришича, Қўшма Штатлар Украина президенти Владимир Зеленскийдан 27-ноябргача “тинчлик режаси”ни имзолашини кутмоқда, шундан сўнг ҳужжат Москвага топширилади.
Украинанинг БМТдаги вице-вакили Кристина Гайовишиннинг айтишича, Киев Трампнинг тинчлик режасини имзоламайди:
— Украина можарони тугатиш учун мазмунли музокараларга, жумладан, раҳбарият даражасида музокараларга тайёр, аммо Киевнинг "қизил чизиқлари" "аниқ ва ўзгармас";
— Украина ерлари сотилмайди;
— Украина ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига ёки Украина Қуролли Кучларининг ҳажми ва имкониятларига ҳеч қандай чекловларни қабул қилмайди;
— Киев ўз суверенитетининг бузилишига, жумладан, қўшилишни истаган иттифоқларни танлаш ҳуқуқига тоқат қилмайди;
— Ҳар қандай тинчлик жараёни «Украинасиз Украина ва Европасиз Европа бўлмаслиги» принципига риоя қилиши керак.