Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Киев Путин учун асосий нишон бўлган ва шундай бўлиб қолади — Киев мэри Виталий Кличко

A A A
Киев Путин учун асосий нишон бўлган ва шундай бўлиб қолади — Киев мэри Виталий Кличко

Рус қўшинлари Киев атрофидан суриб чиқарилганидан икки йил ўтиб, Украина пойтахти мэри Виталий Кличко Россия армиясининг шаҳарга янги ҳужуми хавфини кўрмоқда.

"Киев Путиннинг асосий нишонларидан бири бўлган ва шундай бўлиб қолади, чунки пойтахт мамлакатнинг юраги ҳисобланади", — дея таъкидлади мэр Bild am Sonntag нашрига берган интервюсида.

Шу билан бирга, Кличко айни дамда Украина эҳтимолий янги ҳужумларга икки йил олдингига қараганда анча яхши тайёрланганини айтиб ўтди.

"Ҳар қандай сценарийларни ҳисобга олиш зарур. Агар Путин Киевни қўлга киритишга қарор қилса, бу қонли қарор бўлади", — дея огоҳлантирди у.

Нашр билан суҳбатда Кличко Германия Cоциал-демократик партияси фракцияси раҳбари Рольф Мютценихни урушнинг "музлатиб қўйилиши" ҳақидаги сўзлари учун ҳам танқид қилди.

"Биз ҳеч қайси ҳудудимизни Россияга бермаймиз. Бу борада муросага келиш мумкин эмас. Урушни музлатиш ўрнига Украинага ҳаво мудофааси соҳасида халқаро ёрдамни ошириш керак", — дея фикр билдирди Виталий Кличко.

Киритилди: 20:28 31.03.2024. Ўқилди: 1462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!