Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Киев ҳаво тревогаси эълон қилинмасдан, кетма-кет иккинчи кун ракета ҳужумларига учрамоқда

Киев ҳаво тревогаси эълон қилинмасдан, кетма-кет иккинчи кун ракета ҳужумларига учрамоқда

Украина пойтахти Киев шаҳри ҳаво тревогаси (сирена) эълон қилинмасдан, кетма-кет иккинчи кун С-400 ракеталари зарбасига учради.

Навбатдаги зарбалар маҳаллий вақт билан 13 октябрь куни соат 22:50 да берилган.

Украина президенти маслаҳатчиси Дмитрий Литвин журналистларнинг сўровига жавобан, худди кечагидек, бугун ҳам ҳамкорлар Украинани баллистик ракеталар хавфи ҳақида огоҳлантирмаганини ва тегишли разведка маълумотларини етказмаганини маълум қилди.

"Ҳарбийлар ва бошқа тегишли идоралар вазият тафсилотларини ўрганмоқда", — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: Бугун 07:40. Ўқилди: 1029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!